UZBNEWS

Тошкент давлат тиббиёт университетида сунъий интеллект лабораторияси иш бошлади

Тошкент давлат тиббиёт университетида «ТСМУ АИ Инноватион Лаб» сунъий интеллект лабораторияси иш бошлади. Марказ таълим, илмий тадқиқотлар, клиник амалиёт ва университет бошқарувига сунъий интеллект технологияларини жорий этишни, хусусан, тиббий тасвирларни таҳлил қилиш ва касалликларни эрта босқичда аниқлашга кўмаклашувчи алгоритмлар яратишни мақсад қилган.

Лаборатория тишлар, жағ суяклари ва оғиз бўшлиғининг уч ўлчамли моделларини яратиш имконини берувчи ШИНИНГ 3Д технологияси ҳамда НВИДИА ДГХ Спарк сунъий интеллект ҳисоблаш тизими билан жиҳозланган. Лаборатория фаолияти доирасида 50 нафар иқтидорли талаба саралаб олиниб, уларга замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект билан ишлаш кўникмалари ўргатилади.

Бу ўзбекистонлик олимларга хорижий дастурий таъминотларга қарам бўлмай, ўз илмий лойиҳаларини яратиш шароитини яратиши қайд этилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш