UZBNEWS

Бокс бўйича Жаҳон кубоги: тўрт нафар боксчимиз ярим финалга чиқди

Тошкентда ўтаётган World Бохинг Жаҳон кубоги финал босқичининг биринчи кунида рингга чиққан беш нафар ҳамюртимиздан тўрт нафари ярим финалга йўл олди. Чорак финалда Шодиёржон Мелиқўзиев (-50 кг) қозоғистонлик Даниял Сабитни, Феруза Қозоқова (-51 кг) эса япониялик Юна Нишинакани 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳуморабону Мамажонова (-57 кг) россиялик Людмила Воронтсова устидан 4:1, Норбек Абдуллаев (-85 кг) россиялик Идар Занилов устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди, -65 кг вазндаги Абдураҳмон Маҳмуджонов эса таиландлик Бунжонг Синсирига ютқазди. 29-ноябрь куни Фарзона Фозилова (-48 кг), Асилбек Жалилов (-55 кг) ва Самандар Олимов (-60 кг) ярим финал йўлланмаси учун рингга чиқади, баҳслар Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланади.

Ярим финал учрашувлари 30-ноябрь ва 1-декабрь кунлари, финал жанглари эса 3-декабрь куни ўтказилади.

UZBNEWS иловасида ўқиш