UZBNEWS

«Ланс» ҳужумчиси Абдалла Сима 38 дақиқада бешта гол урди

Франсия Лига 1 чемпионатида «Ланс» ҳужумчиси Абдалла Сима 38 дақиқа ичида бешта гол уриб, жамоасининг «Анже» устидан 5:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Сенегал терма жамоаси футболчиси биринчи голини 43-дақиқада урган, «Анже» танаффусдан сўнг яна олдинга чиққач, у 64, 70, 76 ва 81-дақиқаларда дарвозани ишғол қилди.

Сима 2018-йил октябрида Лука Ёвичдан кейин Европанинг бешта етакчи чемпионатида бир ўйинда бешта гол урган биринчи футболчи бўлди. 25 ёшли ҳужумчи бу учрашувгача Лига 1даги олтита ўйинда бор-йўғи битта гол урган эди.

Бу ғалаба «Ланс»нинг янги бош мураббийи Диде Дигар учун учинчи ўйиндаги илк ғалаба бўлди — жамоа жадвалда еттинчи ўринга кўтарилди.

UZBNEWS иловасида ўқиш