UZBNEWS

Саккиз давлат Фаластин маъмуриятини 2027-йил бошида сайлов ўтказишга чақирди

Франсия, Буюк Британия, Канада ва яна беш давлат ташқи ишлар вазирлари Фаластин маъмуриятини парламент ва президент сайловларини 2027-йилнинг биринчи чорагида ўтказишга чақирди — дейилади Франсия Ташқи ишлар вазирлиги шанба куни эълон қилган қўшма баёнотда. Австралия, Белгия, Канада, Франсия, Люксембург, Норвегия, Полша ва Буюк Британия Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг сайловларни кечиктириш қароридан афсусда эканини билдирди.

Вазирлар Фаластин маъмуриятини қўллаб-қувватлашни давом эттириш ислоҳотлар ва демократик янгиланиш бўйича мажбуриятлар билан боғлиқ эканини таъкидлади. Октябрь ойида Аббос 28-ноябрга белгиланган парламент сайловини 2027-йил 11-сентябрга кўчирган ва президент сайловини ҳам шу санага тайинлаган, буни Исроил чоралари ва Ғазодаги хавфсизлик шароити билан изоҳлаган.

Фаластинда парламент ва президент сайловлари 2005–2006-йиллардан бери ўтказилмаган.

UZBNEWS иловасида ўқиш