Россияда банклар «хорижий агент»лар ҳисоблари ҳақидаги маълумотларни Адлия вазирлигига беради
Россиядаги кредит ташкилотлари сўров асосида «хорижий агент» деб топилган шахсларнинг операциялари, ҳисоблари ва омонатлари ҳақидаги маълумотномаларни Адлия вазирлигига тақдим этиши шарт бўлади, — дейилади меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида. Маълумотномада ҳисобни тўлдирган жисмоний ва юридик шахсларнинг фамилияси, исми, манзили, ҳисоб рақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН), шунингдек ҳисобдан алоқа хизматлари учун тўлов қилинадиган телефон рақамлари кўрсатилади.
Унга сейф ячейкалари ижараси, брокерлик фаолияти ва қимматли қоғозлар олди-сотдиси ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилади. Банклар ҳисоботни уч иш куни ичида тақдим этиши лозим, буйруқ эса 2026-йил 24-декабрдан кучга кириши кутилмоқда.
«Хорижий агент» мақоми Россия қонунчилигида 2012-йилда пайдо бўлган ва ўшандан бери бир неча бор кучайтирилган.