Снукер: Селби ва Уилямс Буюк Британия чемпионатида ғалаба қозонди
Амалдаги чемпион Марк Селби Буюк Британия чемпионатида Метю Селтни 6:2 ҳисобида енгиб, 1/8 финалга йўл олди. Селт 2:1 ҳисобида олдинда бўлган, бироқ Селби кетма-кет беш фреймда ғалаба қозонди.
«Менимча, 6:2 ҳисоби ҳақиқий ўйинни тўлиқ акс эттирмайди, ўйин анча тенг кечиши мумкин эди» — деди Селби. Уэлслик Марк Уилямс эса шотландиялик Стивен Мегвайр устидан 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди, ҳал қилувчи 11-фреймда у 53 очколик серия билан устунликни қўлга киритди.
Уилямснинг навбатдаги рақиби Кайрен Уилсон ва Фан Чженйи ўртасидаги баҳс ғолиби бўлади.