Айзенкот Нетаняҳуни зудлик билан ҳукумат тузиш музокараларига таклиф қилди

Исроилда янги ҳукумат тузиш ваколатини олган «Яшар» партияси етакчиси Гади Айзенкот вақтинчалик Бош вазир Бенямин Нетаняҳуни зудлик билан музокаралар ўтказишга таклиф қилди. «Агар Ликуд чинакам бирликка тайёр бўлса, бу қанчалик жиддий эканини кейинги 24 соат ичида кўришга тайёрман», — деди Айзенкот баёнотида, музокаралар жойи сифатида Тел-Авив яқинидаги меҳмонхонани кўрсатиб.
Бу таклиф Нетаняҳунинг шу куни Бош вазирликни ротация асосида бўлишиш ва лавозимни аввал Айзенкотга бериш ҳақидаги ташаббусидан сўнг янгради. Айзенкот янги ҳукумат таркибини расмий муддат — 6-декабргача эълон қилишга ваъда берган.
27-октябрдаги сайловларда ҳеч бир блок кўпчиликни ололмаган: Нетаняҳу ва иттифоқчилари 120 ўринли парламентда 53 ўрин, Айзенкот ва унинг тахминий ҳамкорлари эса 48 ўрин қўлга киритган.