Лос-Анжелес ҳудудида 5 магнитудали зилзила содир бўлди

Шанба куни эрталаб Калифорниянинг Манҳеттен-Бич ҳудудида дастлабки маълумотларга кўра 5 магнитудали зилзила содир бўлди — дейилади АҚШ Геология хизмати (УСГС) хабарида. Лос-Анжелес ўт ўчириш департаменти зилзила режимига ўтиб, инфратузилмани текшириш учун 106 та маҳаллий ўт ўчириш бўлинмаси ходимларини жалб қилди.
Департамент маълумотига кўра, жароҳатланганлар ва биноларга шикаст етгани қайд этилмаган. Манҳеттен-Бич шаҳри маъмурияти аҳолини такрорий силкинишларга тайёр туришга чақирди ва ҳозирча сунами хавфи йўқлигини маълум қилди.
УСГС Манҳеттен-Бичда иккита такрорий силкиниш ҳамда яқин атрофдаги Ҳермоса-Бичда яна тўртта зилзилани қайд этди — улар зилзилалар тўдасининг бир қисми бўлиши мумкин.