UZBNEWS

Мирзо Улуғбек туманида учта ноқонуний колл-марказ фаолиятига чек қўйилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги учта манзилда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний колл-марказлар фош этилиб, жами 54 нафар фуқаро аниқланди. Тадбир шаҳар ИИББ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Подшоҳбоғ маҳалласидаги хонадондан 7 та ноутбук, 32 та телефон, иккита компютер ва учта Старлинк қурилмаси олиниб, уч нафар фуқаро 16 285 УСДТ, яъни тахминан 194 миллион 883 минг сўмлик криптоактивлар билан ноқонуний муомала қилгани аниқланди. Алпомиш ва Геологлар маҳаллаларида ҳам фирибгарлик, қимор ўйинлари ва криптоактивлар айланмаси билан боғлиқ фаолият фош этилди, дастлабки маълумотларга кўра, улар асосан хорижий фуқароларни алдаган.

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

UZBNEWS иловасида ўқиш