Ипотека бозорига хусусий инвестициялар ва узоқ муддатли маблағлар жалб этилади
Тошкентда бўлиб ўтган II Ўзбекистон уй-жойни молиялаштириш халқаро форумида ипотека бозорида давлат бюджетига боғлиқликни камайтириш, хусусий сектор ва хорижий инвесторларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ 2027-йилдан секюритизация ва ипотекани кафолатлаш механизмларини ишга туширишни, дастлабки босқичда 200 млрд сўмлик ипотека активларини пилот лойиҳа сифатида секюритизация қилишни режалаштирмоқда — деди компания бош ижрочи директори Муроджон Фармонов.
Унинг сўзларига кўра, компания ҳозиргача 350 млрд сўмлик «яшил ипотека» маблағларини ажратган, ипотека облигацияларини эса бешта банк чиқарган. Форум доирасида «Ипак Йўли» банки ва компания ўртасида ипотека кредитлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.