Ўзбекистон агентлиги АҚШ Фармакопеяси Конвенсиясига аъзо бўлди

Тиббиёт ва фарматсевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги АҚШ Фармакопеяси (УСП) Конвенсиясига аъзо бўлди. Конвенсия дунё бўйлаб 450 дан ортиқ нуфузли ташкилот, илмий-тадқиқот марказлари ва тартибга солувчи идораларни бирлаштиради ҳамда дори воситалари сифатини назорат қилиш ва фарматсевтика стандартларини такомиллаштиришга қаратилган.
Аъзолик агентликка халқаро фарматсевтика ҳамжамияти билан бевосита мулоқот ўрнатиш ва миллий сифат назорати жараёнларини жаҳон талабларига мослаштириш имконини беради. Шунингдек, УСП доирасидаги минтақавий учрашувлар ва ҳар беш йилда бир марта ўтказиладиган умумий йиғилишларда иштирок этишга йўл очилади — дейилади хабарда.