ACLU Трамп маъмуриятини ICE танқидчиларини фош этишга уринишда айблади

АҚШдаги Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқи (ACLU) ижтимоий тармоқларда иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) сиёсатини аноним танқид қилган фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлашга қаратилган чақирув қоғозлари устидан федерал судга жамоавий даъво киритди. Ташкилот маълумотига кўра, ҳукумат адвокатлари Мета, Блуэскй ва X компанияларидан фойдаланувчилар маълумотларини сўраб, катта ҳакамлар ҳайъати номидан ўнлаб чақирув қоғозлари юборган.
Даъво тўрт нафар номаълум фойдаланувчи номидан Вашингтондаги округ судига берилган бўлиб, унда бу ҳаракатлар сўз эркинлигини кафолатловчи Биринчи тузатишни бузиши таъкидланади. Бош судя Жеймс Боасберг дастлабки тақиқ сўрови бўйича суд мажлисини 6-январга белгилади, маъмурият эса айбловларга 14-декабргача ёзма жавоб бериши керак.
— Ҳукумат онлайн сиёсий фикр билдирган одамлардан ўч олиш учун катта ҳакамлар ҳайъати жараёнидан қурол сифатида фойдаланмоқда, — деган ACLU адвокати Лаура Морафф.