Марказий банк: 2027-йил тадбиркорлик учун «фавқулодда ҳолатдаги йил» деб эълон қилинди
2027-йил Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича «фавқулодда ҳолатдаги йил» деб эълон қилинди, — деди Марказий банк раиси Тимур Ишметов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида 25-ноябрь куни тадбиркорлик ва аҳоли бандлиги соҳасидаги ислоҳотларга бағишлаб ўтказилган йиғилишдан сўнг маълум қилинди.
Ишметовнинг сўзларига кўра, давлат раҳбари келгуси ўн йилда аҳоли жон бошига ўртача даромадни 2026-йилдаги 5 минг доллардан 10 минг долларга етказиш вазифасини қўйган. Давлат дастурларидаги барча молиявий ва номолиявий воситалар йил охиригача қайта кўриб чиқилади, кредит олишда кафиллик механизми улушини эса камида ўн карра ошириш мақсад қилинган.
Шунингдек, хусусий банклар, нобанк кредит ташкилотлари ва финтех компанияларни кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришга жалб қилиш учун рағбатлантириш тизими яратилади.