«Нефтчи» мавсум тугашига бир тур қолганида Ўзбекистон чемпиони бўлди
Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси Суперлиганинг 29-турида Самарқанднинг «Динамо» клуби билан дуранг ўйнаб, мавсум якунига бир тур қолганида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. «Истиқлол» стадионидаги учрашувда меҳмонлар Амаду Думбуянинг 43 ва 44-дақиқаларда киритган голлари эвазига олдинга чиқди, Жамшид Искандаров эса 57 ва 90+7-дақиқаларда пеналтидан гол уриб, ҳисобни 2:2 га келтирди.
Ушбу натижадан сўнг «Нефтчи» очколарини 65 тага етказди ва тарихида еттинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди — жамоа бунгача 1992, 1993, 1994, 1995, 2001 ва 2025-йилларда чемпион бўлган. Турнинг яна бир марказий ўйинида «Пахтакор» сафарда «Қизилқум»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, 62 очко билан жадвалда иккинчи ўринни сақлаб қолди.