UZBNEWS

Сенат фавқулодда вазиятлар мониторинги бўйича парламент сўровини муҳокама қилди

Сенат ялпи мажлисида табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди ва масала юзасидан Сенат қарори қабул қилинди. Парламент сўрови доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида 42 та вазирлик, идора ва ташкилотни қамраб олган Ягона мониторинг ва прогнозлаш тизими ишга туширилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 25-июндаги 328-сон қарори билан тизимни такомиллаштириш ва 2027-йил 1-январдан масъул мутахассислар штат лавозимларини жорий этиш белгиланган. Шунингдек, 142 та махсус-тактик ўқув машқи ўтказилган, дарё ва сойларнинг 41 минг 450 погон метр ўзани тозаланган, 79 та сув обектида муҳандислик-техник ишлар бажарилган.

Шу билан бирга, хавфли жараёнларни илмий асосда прогнозлаш, сунъий интеллект ва моделлаштириш технологияларини жорий этиш борасида айрим камчиликлар сақланиб қолмоқда, — деди Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Баҳром Абдуллаев.

UZBNEWS иловасида ўқиш