UZBNEWS

Андижонда хонадондан 100 млн сўмлик 22 мингдан ортиқ пиротехника топилди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги хонадонлардан бирида ноқонуний сақланаётган жами 22 250 дона пиротехника воситаси аниқланди. Уларнинг дастлабки қиймати 100 миллион сўмга баҳоланган.

Тезкор тадбирни вилоят божхона бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органларининг тегишли тузилмалари билан ҳамкорликда ўтказган. Хусусан, 5 та картон қутида 250 дона «7 Шотс», бир қопда эса 22 000 дона «Британик» ва «Петардс» номли пиротехника воситалари бўлган.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда — дейилади хабарда.

UZBNEWS иловасида ўқиш