Сенат тадбиркорлар учун янги солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қонунни маъқуллади
Сенат ялпи мажлисида тадбиркорлик субектларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқулланди. Қонунга кўра, саноат, фарматсевтика, пиллачилик ва бошқа устувор соҳаларни ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари берилади — деди Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев.
«Яшил хайрия» жамғармасига йўналтирилган ихтиёрий хайрия маблағлари, шунингдек, яшил боғлар барпо этиш ва уларни парваришлаш харажатлари солиқдан озод қилинади. Тўлов тизими операторлари орқали солиқ тўлашда фуқаролар ва тадбиркорлардан хизмат ҳақи (комиссия) ундирилмайди, мактаблар учун ваколатли давлат органи тавсия этган ўқув-услубий мажмуаларни сотган тадбиркорлар эса айланмадан олинадиган солиқдан озод этилади.
Сенат Раиси Танзила Норбоева Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа идоралардан ушбу масалага алоҳида масъулият билан ёндашишни сўради.