Ўзбекистон ва Туркия рақамли тиббиёт бўйича «йўл харитаси» тайёрлашга келишди

Ўзбекистон ва Туркия соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма «йўл харитаси»ни тайёрлашга келишиб олди. Музокараларнинг асосий натижаси сифатида 2027-йилда Ўзбекистонда рақамли соғлиқни сақлашга бағишланган йирик халқаро анжуман ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Музокаралар Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлаётган «ҲИМСС + Эурасиа HealthTech 2026» халқаро анжумани доирасида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Жалолиддин Асамутдинов бошчилигидаги делегация ва Туркия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, конгресс раиси Шуайип Биринжи ўртасида ўтказилди. Анжуманнинг тиббий маълумотларни бошқариш бўйича панел дастурига Ўзбекистоннинг ДМЕД ягона тиббий ахборот тизими тажрибаси киритилган.
Тизим Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва UZINFOCOM ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, электрон навбат, электрон тиббий карта ва рақамли ретсептларни ўз ичига олади.