Зангиотада маҳалла раиси ишга жойлаштириш эвазига пул олаётганда ушланди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги маҳаллалардан бирининг 1985-йилда туғилган раиси К.У. фуқарони Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ишга жойлаштириш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди. У сўралган пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда — дейилади хабарда.