UZBNEWS

Германия ҳукумати Украина уруши Болтиқ денгизига ёйилишидан хавотирда

Германия ҳукумати ва Украинани қўллаб-қувватловчи коалициянинг бир қисми уруш савдо йўлларига ёйилишидан хавотирда — деб ёзади Дер Спиэгел журнали. Бу хавотир Киевнинг Ливия қирғоқлари яқинида Россиянинг «Меркурий» корвети ва юк кемасига, шунингдек Фин кўрфазида Россиянинг «Спарта II» юк кемасига уюштирилган ҳужумларидан сўнг пайдо бўлган, Берлинда эса уруш Россия кемалари қатнайдиган Фемарн ороли яқинидаги сувларга ҳам тарқалиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда.

Журнал маълумотига кўра, мудофаа вазири Борис Писториус 23-ноябрь куни украиналик ҳамкасби билан ёпиқ учрашувда Болтиқ денгизидаги ҳужумлар Германиянинг Киевга кенг кўламли ҳарбий ёрдам кўрсатишга бўлган розиликни сусайтириши мумкинлигини айтган. Учрашувдан кейинги баёнотда Киев уруш Болтиқ денгизига ёйилмаслиги учун «алоҳида масъулият» зиммасида экани таъкидланган, худди шундай фикрни канслер Фридрих Мерс ва ташқи ишлар вазири Ёҳанн Вадефул ҳам билдирган.

Бундестаг мудофаа қўмитаси раиси Томас Рёвекамп эса Киевни очиқчасига вазминликка чақириш нотўғри сигнал беришини айтган — дейилади хабарда.

UZBNEWS иловасида ўқиш