Журналист аёллар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди
28-ноябрь куни «Соғлом аёл — соғлом келажак» дастури доирасида журналист аёллар учун бепул тиббий кўрик ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси билан «Ўзбекистон темир йўллари» аксиядорлик жамияти Марказий клиник касалхонаси ҳамда «ТСМТ» қўшма корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда 35 ёшдан ошган бир гуруҳ журналист аёллар мутахассислар кўригидан ўтиб, махсус тиббий текширувдан бепул фойдаланди. Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раисининг ўринбосари Шаҳрибону Имомова ҳам иштирок этди.
Тадбирдан мақсад аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта босқичда аниқлаш экани маълум қилинди.