Тошкентда МДҲ соғлиқни сақлаш кенгашининг 39-йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкент МДҲга аъзо давлатлар Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик кенгашининг 39-йиғилишига мезбонлик қилди, унинг якунида бир қатор тиббиёт муассасаларига МДҲга аъзо давлатларнинг таянч ташкилоти мақоми берилди. Тадбирда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирликлари, МДҲ Ижроия қўмитаси ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси масъуллари иштирок этди.
Жорий йилда кенгашга раислик қилаётган Ўзбекистон даврида МДҲга аъзо давлатлар аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш стратегиясининг янгиланган лойиҳаси келишиб олинди. Ўзбекистон 2027-йилда кенгаш ҳузурида рақамли соғлиқни сақлаш ва сунъий интеллект бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилиб, унинг илк йиғилишига мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Йиғилишда кенгашнинг келгуси йилдаги устувор йўналишлари белгилаб олиниб, тегишли баённома имзоланди — дейилади хабарда.