UZBNEWS

Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Самарқандга ташриф буюрди

Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Дато Амаржит Сингх Гили бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Вилоят ҳокими А.

Бобоев билан учрашувда ўзбекистонлик спортчиларнинг велоспортдаги ютуқлари эътироф этилди. Амаржит Сингх Гили кеча Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда Халқаро велоспорт иттифоқи президенти билан бирга Ўзбекистонда велоспортни ривожлантириш ва оммалаштириш юзасидан фикр алмашилганини таъкидлади.

Шундан сўнг делегация Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Шоҳи Зинда зиёратгоҳи, Амир Темур мақбараси ва Регистон майдонини зиёрат қилди.

UZBNEWS иловасида ўқиш