UZBNEWS

Испанияда болалар майдончаси остидан ерости марихуана плантацияси топилди

Испания Фуқаролик гвардияси Гранада яқинидаги Лас Габиас шаҳарчасида болалар майдончаси остида жойлашган ерости бункерида тахминан икки минг туп марихуана етиштирилганини аниқлади. Хусусий ҳудуддаги арғимчоқлар, ўйин уйчаси ва сунъий майсазорга эга майдонча бункерга кириш жойини яшириб турган, махсус гидравлик механизм уни кўтаргач, автомобиллар учун йўлак очилган.

Вентиляция, иқлим назорати ва ёритиш тизимлари билан жиҳозланган бункерда тахминан 100 та турар жой биноси сарфлайдиган миқдорда электр энергиясидан фойдаланилган, шу сабабли плантация ташкилотчиларига электр тармоғига ноқонуний уланиш айби ҳам қўйилган. Қарийб бир йил давом этган тергов натижасида беш киши қўлга олинган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча уларнинг шахсини ошкор қилмаяпти.

UZBNEWS иловасида ўқиш