UZBNEWS

Полша Сейми депутати Павел Бейда бошчилигидаги делегация Самарқандда

Полша Республикаси парламенти – Сейм депутати, «Полша–Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, миллий мудофаа вазири ўринбосари Павел Бейда бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига келди. Меҳмонлар шаҳар билан танишувни Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади, уларга муҳаддиснинг илмий-маънавий мероси ва мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг делегация аъзолари Сиёб деҳқон бозорида бўлиб, Самарқанд нони ва шарқ ширинликлари билан танишди. Ташриф давомида меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Шоҳи Зинда ва Мирзо Улуғбек расадхонаси каби тарихий-маданий мерос обектларида ҳам бўлди.

UZBNEWS иловасида ўқиш