UZBNEWS

Cargolux Навоий аэропортидан мунтазам юк қатновларини йўлга қўяди

Навоий халқаро аэропорти ва йирик халқаро юк ташувчиси Cargolux Аирлинес Интернатионал ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзоланди. 27-ноябрь куни аэропортга компаниянинг ижрочи витсе-президенти ва молия директори Максим Страус бошчилигидаги делегация ташриф буюриб, юк терминали фаолияти ва инфратузилма билан танишди.

Эндиликда Cargolux самолётлари аэропортдан нафақат техник қўниш ва ёқилғи қуйиш, балки юкларни қабул қилиш, сақлаш ва етказишда ҳам фойдаланади. Айни пайтда компания Навоий орқали Люксембург, Сингапур ва Гонконг йўналишларида ҳафтасига 8 та рейс амалга оширмоқда.

Декабрдан бошлаб қатновлар сонини ойига 80 тага етказиш режалаштирилган, илгари бу рейслар синов тариқасида амалга оширилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш