UZBNEWS

Ховос туманида 19 нафар аёлга 223,4 млн сўмлик ёрдам кўрсатилди

Ховос туманида 19 нафар аёлга жами 223 миллион 400 минг сўмлик тикувчилик жиҳозлари ва уй-жой таъмири учун қурилиш материаллари топширилди. Маблағнинг 83 миллион 400 минг сўми 12 та тикувчилик дастгоҳини харид қилишга, 140 миллион сўми эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш материалларига йўналтирилди.

Ишлар Президентнинг 2026-йил 11-сентябрдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 9-октябрдаги баёни асосида туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган штаб қарори ижроси доирасида амалга оширилди. Фарҳод маҳалласида яшовчи Фотима Маҳкамовага уйини таъмирлаш учун 20 миллион сўмлик қурилиш материаллари ажратилди — дейилади хабарда.

UZBNEWS иловасида ўқиш