UZBNEWS

Гулистон тумани Хитой компанияси билан қарийб 40 млн долларлик келишувга эришди

Гулистон тумани ва Хитойнинг Хинжианг Хинлианг Янгянгтиан Томато Co., Лтд. компанияси ўртасида қарийб 40 миллион АҚШ долларлик инвестиция лойиҳаси бўйича келишувга эришилди. Лойиҳа доирасида помидор етиштириш ва қайта ишлаш, 5 минг бош чорва молларини парваришлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш режалаштирилган.

Келишув 23–26-ноябрь кунлари Урумчи шаҳрида ўтган «Бутунжаҳон ҳокимлар мулоқоти — Урумчи 2026» халқаро тадбири доирасида эришилди, музокаралар якунида томонлар ҳамкорлик меморандумини имзолади. Тадбирда туман ҳокими Олимжон Жўраев бошчилигидаги делегация иштирок этди, у АҚШнинг Калифорния штатидаги Пико-Ривера шаҳри мунитсипал кенгаши аъзоси Эрик Лутз билан ҳам учрашди.

Лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, экспорт географиясини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш имконини бериши кутилмоқда — дейилади хабарда.

UZBNEWS иловасида ўқиш