UZBNEWS

Сирдарёда ногиронлиги бўлган шахслар учун «Биз биргамиз» ярмаркаси ўтказилди

Сирдарё вилоятида «Биз биргамиз!» ижтимоий лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган шахслар маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Лойиҳа вилоят адлия бошқармаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватловчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилди.

Ярмаркада қўл меҳнати маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмлари, миллий ва замонавий безаклар ҳамда турли амалий ва ижодий ишлар намойиш этилди. Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Иномжон Қудратов лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ҳақида сўзлаб берди.

Бундай лойиҳалар ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиши учун янги имкониятлар яратади, — деди бошқарма масъул ходими Дилноза Умрзоқова.

UZBNEWS иловасида ўқиш