UZBNEWS

Британия полицияси қўриқчи қиёфасидаги ўта ўнг гуруҳни кузатувга олди

Британияда терроризмга қарши кураш полицияси ўзларини қўриқчи қилиб кўрсатадиган ва мусулмонлар тадбирини бузиш билан таҳдид қилган ўта ўнг Бритиш Security УК (БСУК) гуруҳи аъзоларини кузатмоқда, — дейилади полициядаги манбаларга таянган хабарда. Июль ойида Суффолк графлигида 15 минг киши тўпланган мусулмонлар йиғини — ижтимога нисбатан «жиддий таҳдид эҳтимоли» сабабли 12 киши ҳибсга олинган, тадбир эса полиция тавсияси билан муддатидан олдин тўхтатилган.

Полиция ҳибсга олинганлар БСУК аъзолари эканини тасдиқлаган, уларнинг аксарияти айбловсиз қўйиб юборилган, бироқ бир эркак ва бир аёл гаров эвазига озодликда қолмоқда. Тергов давомида уйлар ва автомобиллар тинтув қилиниб, 35 дан ортиқ рақамли қурилма олиб қўйилган.

Қора кийим ва зирҳ нимча кийиб юрадиган гуруҳ аъзолари ўта ўнг арбобларни қўриқлаб келган, бироқ улар қўриқчилик фаолияти учун аккредитацияга эга эмас.

UZBNEWS иловасида ўқиш