«Вест Хем» «Сток»ни 1:0 ҳисобида енгди, Паркер илк ғалабасини қўлга киритди
«Вест Хем» Англия Чемпионшипида «Лондон» стадионида «Сток Сити»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва янги бош мураббий Скотт Паркер раҳбарлигида илк ғалабасини қўлга киритди. Ягона голни 71-дақиқада Константинос Мавропанос бурчак тўпидан кейин бош билан урди.
Бу «Вест Хем» учун сўнгги етти ўйиндаги биринчи ғалаба бўлди, мағлубият эса «Сток»га Чемпионшип етакчиси бўлишга имкон бермади. Жамоа сардори Жаррод Боуэн ўйиннинг 10-дақиқасида жароҳат сабаб майдонни тарк этди, дастлабки маълумотларга кўра, у ўнг тўпиғидан жароҳат олган.