Илон Маскнинг бойлиги бир кунда 39,7 млрд долларга ошиб, 859 млрд долларга етди
Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги сўнгги бир сутка ичида 39,7 миллиард долларга ошди — дейилади Блоомберг Биллионаирес Индех маълумотларида. 27-ноябрь куни Насдақ фонд биржасида SpaceX аксиялари 4,83 фоизга кўтарилиб, 133,59 долларни ташкил этди, Тесла аксиялари эса 5,22 фоизга ўсиб, 400 доллар билан ёпилди.
Натижада Маскнинг соф бойлиги 4,8 фоизга кўпайиб, 859 миллиард долларга етди ва у индексда биринчи ўринни эгаллаб турибди. 12-июнь куни SpaceX аксиялари савдоси бошланганидан сўнг Маск бойлиги 1 триллион доллардан ошган илк инсонга айланган, октябрь ойида ҳам унинг бойлиги яна бу чегарадан ошган эди.