UZBNEWS

Гулистон шаҳрида «Яшил макон» доирасида 2 мингга яқин кўчат экилди

Сирдарё вилоятининг маъмурий маркази Гулистон шаҳрида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2 мингга яқин манзарали ва мевали дарахт кўчати экилди. Тадбирда шаҳар ҳокимлиги масъуллари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб, клён, туя арчаси, тут ва писсарди каби кўчатларни ерга қадади.

Экилган ниҳолларни ўз вақтида суғориш, парваришлаш ва ҳолатини назорат қилиш учун масъуллар бириктирилган. «Кўчат экиш — бу ишнинг бошланиши, холос», — деди Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Абдуқул Отабоев. Лойиҳанинг кузги мавсумида Сирдарё вилояти бўйича жами 9 миллион 536 минг 400 туп, шундан Гулистонда 70 минг 800 туп кўчат экиш режалаштирилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш