Гулистонда зўравонликка учраган 12 нафар аёлга психологик ёрдам кўрсатилди
Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида «Биз зўравонликка қаршимиз» шиори остида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида тазйиқ ва зўравонликка учраган 12 нафар аёлга психологик ёрдам кўрсатилди.
Унда Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов, шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Азиза Пайзиева, тиббиёт ходимлари ва психологлар иштирок этди. Мутахассислар иштирокчиларга ваколатли ташкилотларга мурожаат қилиш тартиби ва ҳимоя ордерининг ҳуқуқий аҳамияти ҳақида тушунтириш берди.
Тадбир Оила ва хотин-қизлар бўлими, Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш маркази ҳамда Омбудсман вакили ҳамкорлигида ташкил этилган.