UZBNEWS

Мянмада ҳарбийлар тўй маросимига зарба берди: камида 21 киши ҳалок бўлди

Мянма ҳарбийларининг ҳаво зарбаси шанба куни Шан штати жанубидаги Моэ Бе қишлоғида тўй ўтказилаётган жойга тушиб, камида 21 киши ҳалок бўлди, 35 нафардан ортиғи жароҳатланди — дейишди қутқарувчилар. Шу куни кечқурун Рахайн штатидаги Мраук-У шаҳрининг турар-жой ҳудуди ҳам бомбардимон қилинди, хабарларга кўра, 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 20 га яқини яраланган.

Бу ҳудуд мамлакат ҳарбий режимига қарши курашаётган энг кучли этник қуролли гуруҳлардан бири — Аракан армияси назоратида. Мянманинг ҳарбийлар бошчилигидаги ҳукумати зарбалар юзасидан изоҳ бермади.

Зарбалар БМТ Халқаро суди Мянмани роҳинжа озчилигига нисбатан генотсид содир этганликда айбдор деб топганидан бир ҳафта ўтиб берилди.

UZBNEWS иловасида ўқиш