UZBNEWS

Олот божхона постида 1 млрд сўмлик 75 тонна полиэтилен сақловга олинди

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Олот чегара божхона постида божхона имтиёзидан асоссиз фойдаланишга уриниш ҳолати аниқланди. Тезкор тузилмалар олдиндан олган маълумотлар асосида хорижий давлатдан мамлакатимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бири номига олиб келинган товарлар текширувдан ўтказилди.

Ҳужжатларда имтиёз қўлланиладиган «қайта ишланган полиэтилен гранулалари» деб кўрсатилган маҳсулот аслида «чизиқли полиэтилен гранулалари» экани маълум бўлди. Умумий қиймати 1 миллиард 50 миллион сўм, оғирлиги 75 тонна бўлган товарлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар вақтинча сақловга олинди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда — дейилади хабарда.

UZBNEWS иловасида ўқиш