Вобкентдаги «Сўфидеҳқон» маҳалласида 48 оилага бир марталик моддий ёрдам ажратилди
Бухоро вилояти Вобкент туманидаги «Сўфидеҳқон» маҳалласида жорий куз-қиш мавсумида 48 та оилага бир марталик моддий ёрдам ажратилди, 12 нафар фуқарога коммунал харажатларни қоплаш учун компенсация тайинланди. Маҳаллада 3 222 нафар аҳоли истиқомат қилади, улардан 82 нафари ногиронлиги бўлган шахслар, 23 нафар фуқаро «Ижтимоий реэстр»га киритилган.
Эҳтиёжманд оилалардан бирига чорвачилик фаолиятини йўлга қўйиш учун 33 миллион сўм миқдорида ссуда ажратилган. Ишлар Президентнинг 2026-йил 28-октябрдаги фармони асосида олиб борилмоқда, унда 2026/2027-йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашнинг олти турдаги механизми белгиланган.
Улар қаторида электр энергияси ва газ харажатларини қисман компенсация қилиш ҳамда уй-жойларнинг энергия самарадорлигини ошириш чоралари бор.