UZBNEWS

«Лидс» «Ковентри»ни 3:0 ҳисобида енгиб, Премер-лига олтилигига кирди

Англия Премер-лигаси учрашувида «Лидс» ўз майдони «Элланд Роуд»да «Ковентри»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. 40-дақиқада икки кун олдин клуб билан шартномасини узайтирган Доминик Калверт-Люис жарима зарбасидан сўнг бош билан ҳисобни очди, 45-дақиқада эса Шон Лонгстаффнинг зарбаси Татсуҳиро Сакамотога тегиб дарвозага кирди.

65-дақиқада Габриэл Гудмундссоннинг товон билан берган узатмасидан сўнг Лонгстафф ўйиндаги иккинчи голини урди. Даниэл Фарке жамоаси ушбу ғалаба билан турнир жадвалида олтинчи ўринга кўтарилди ва учинчи ўриндаги «Манчестер Сити»дан атиги икки очко ортда қолмоқда.

Ўйинни 36 896 нафар томошабин кузатди.

UZBNEWS иловасида ўқиш