Мянмада ҳарбийларнинг мактаб ва монастирга берган зарбасида камида 30 киши ҳалок бўлди
Мянманинг марказий Магве вилоятида исёнчилар назоратидаги қишлоқ мактаби ва монастир мажмуасига берилган авиазарба оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, улар орасида бир чақалоқ ва бир неча мактаб ўқувчиси бор. Мухолифатдаги Миллий бирлик ҳукумати ва Магве муваққат ҳукуматининг қўшма баёнотига кўра, зарба 26-ноябрь куни Синбаунгве шаҳарчасида диний маросим ўтаётган пайтда берилган ва унда 500 фунтлик (тахминан 227 кг) тўртта авиабомба, 12 та артиллерия снаряди ва еттита камикадзе-дрон ишлатилган.
Ҳалок бўлганлар орасида тўққиз нафар исёнчи жангчи ва 20 дан ортиқ тинч аҳоли вакили бор — деди Миллий бирлик ҳукумати матбуот котиби Ней Фон Латт. Мухолифат ҳужумни уруш жинояти ва Женева конвенсиясининг бузилиши деб атади, ҳарбийлар эса ҳали расмий баёнот бермаган.
Ҳужум Халқаро суд Мянмани 2017-йилда роҳинжа озчилигига нисбатан генотсид содир этганликда айбдор деб топганидан бир ҳафта ўтиб содир бўлди.