UZBNEWS

Тошкент илк бор бадиий гимнастика бўйича «Самовий нафосат» кубогига мезбонлик қилади

Тошкентдаги ҲУМО Арена мажмуасида 2026-йил 5–6-декабрь кунлари бадиий гимнастика бўйича «Самовий нафосат» кубоги халқаро турнири бўлиб ўтади. Мусобақа 30 дан ортиқ мамлакатдан 250 нафардан зиёд спортчи, мураббий ва ҳакамларни бирлаштиради.

Унда 2011-йилда ва ундан олдин туғилган «сениор» тоифасидаги гимнастикачилар яккалик кўпкураши, алоҳида турлар ва гуруҳ машқлари бўйича баҳслашади. Ўзбекистон шарафини кўп карра Осиё чемпиони Таҳмина Икромова, Анастасия Сарантсева ҳамда гуруҳ машқлари бўйича икки жамоа ҳимоя қилади.

Турнирнинг халқаро тарихи 2021-йилда Москвада бошланган, кейинчалик у Пекин ва Доҳа шаҳарларида ўтказилган, Ўзбекистон пойтахти уни илк бор қабул қилмоқда.

UZBNEWS иловасида ўқиш