Британия Меҳнат ва пенсиялар вазирлиги киберҳужумга учраганини тасдиқлади

Буюк Британия Меҳнат ва пенсиялар вазирлиги (DWP) киберҳужум нишонига айланганини тасдиқлади. Бундан бир кун олдин, жума куни вазирлик нафақа ва пенсия хизматларига оид бир қанча тизимларни ўчириб қўйган, уларнинг кўпчилиги 24 соатдан кейин ҳам ишламаётгандек кўринган.
«Миллий киберхавфсизлик маркази ва Ҳукумат кибер мувофиқлаштириш маркази билан биргаликда тизимларимизга рухсатсиз киришга уриниш сабабини аниқлаш устида ишлаяпмиз», — деди вазирлик вакили шанба куни. Вазирлик фуқароларни узилиш билан боғлиқ фирибгарликлардан эҳтиёт бўлишга чақириб, ҳукумат ҳеч қачон банк реквизитларини тасдиқлашни ёки ҳаволага босишни сўрамаслигини таъкидлади.
Шунингдек, тизим ишламай турган даврда шартларни бажармагани учун ҳеч ким жазога тортилмаслиги маълум қилинди.