Нетаняҳу ротация асосида Бош вазирликни аввал Айзенкотга беришга тайёр

Исроилнинг вақтинчалик Бош вазири Бенямин Нетаняҳу шанба куни мухолифат етакчиси Гади Айзенкот таклиф этилаётган миллий бирлик ҳукуматида ротация асосида биринчи бўлиб Бош вазир бўлишига рози эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Исроилга таҳдид солаётган мавжудлик хавфи ҳукуматни энг йирик партия бошқариши ҳақидаги анъанадан воз кечишни оқлайди.
Нетаняҳу X ижтимоий тармоғида етакчи сифатидаги масъулияти ҳамма нарсани бир четга суриб қўйишни талаб қилишини ёзди. Таклифга кўра, муддат бошида Нетаняҳу муқобил Бош вазир лавозимида ишлайди — дейилади унинг баёнотида.