UZBNEWS

Янги Тошкентдаги йирик инвестиция лойиҳалари учун божхона имтиёзлари берилади

Президент фармонига мувофиқ, Янги Тошкент ва Самарқанддаги «Ширин» массивида қиймати камида 50 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳаларни амалга оширувчи махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари учун қатор имтиёзлар жорий этилмоқда. Жумладан, қурилиш даврида ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган қурилиш техникаси, ускуналар, материаллар ва жиҳозлар божхона божларидан озод этилади — деб маълум қилди Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Н.

Мусамуҳамедов. Айни пайтда Янги Тошкентда умумий қиймати 7,18 миллиард долларлик 20 та йирик лойиҳа бўйича инвесторлар билан иш олиб борилмоқда, улар 339 гектар майдонни қамраб олади.

Шаҳарнинг биринчи босқичи учун ажратилган 6 минг гектар ҳудудда 50 миллиард долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш