Россия ҳужуми: Киевда бир аёл ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди
Киевнинг Соломен туманида Россия ҳужуми оқибатида ПУА қолдиқлари икки қаватли маъмурий бинога тушиб, бино қисман қулаган, вайроналар остидан бир аёлнинг жасади топилган — деб хабар берди Киев мери Виталий Кличко Телеграмъда. Шевченко туманида қолдиқлар болалар боғчаси ҳудудига тушган, тўрт киши жароҳатланган, улар орасида беш ёшли бола ҳам бор, икки ярадор касалхонага ётқизилган.
Кличконинг сўзларига кўра, шаҳарда муҳим инфратузилма обектига зарба берилган, айрим туманларда электр ва сув таъминотида узилишлар бўлиши мумкин. Россия Мудофаа вазирлиги Киевдаги «Нивки» электр подстансияси ва Киев вилоятидаги «Белотсерковская» иссиқлик электр марказига зарба берилганини маълум қилди.
Одесса вилоятида эса ўққа тутиш оқибатида энергетика обекти шикастланиб, 6 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолган — деди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер.