UZBNEWS

Андижонда 19 туп тут дарахти қўпорилиб, табиатга 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Андижон вилоятининг Улуғнор туманида 19 туп тут дарахти қўпориб ташлангани натижасида табиатга 1,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган. Ҳолат «Бахт Имкон Ривожи» фермер хўжалиги ҳудудида хўжалик ишчиси томонидан содир этилган.

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видеолавҳа тарқалганидан сўнг вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси экополиция ходимлари тезкор ўрганиш ўтказган. Тўпланган ҳужжатлар дарахтларнинг қўпориб ташланиши қонунийлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилади — дейилади хабарда.

UZBNEWS иловасида ўқиш