Седная қамоқхонасидан озод бўлган суриялик ҳамон қўрқув исканжасида
Суриядаги Седная қамоқхонасида ўн йил сақланган Аҳмад аш-Шалҳ кутилмаганда озодликка чиққан. Унинг сўзларига кўра, у қамоқда ҳалок бўлишини кутган.
Озод бўлгач, у турмуш қуриб, ота бўлган, бироқ ўтмиш хотираларидан қутула олмаяпти. Седная Суриядаги энг машъум қамоқхоналардан бири сифатида танилган.