Қурғоқчил ҳудудларда ҳаводан, туман ва шудрингдан сув олиш технологиялари
Сув танқислиги кучайиб бораётган минтақаларда олимлар ва муҳандислар ҳаводаги намлик, туман, шудринг ва ёмғир сувидан фойдаланиш ҳамда шўр ерости сувларини чучуклаштириш усулларини йўлга қўймоқда. Калифорниядаги «Ўлим водийси»да синовдан ўтказилган МИТ муҳандисларининг панели электр энергиясисиз ҳаводан кунига 57 дан 161,5 миллилитргача сув йиғди.
Марокашдаги Бутмезгида тоғида ўрнатилган туман йиғувчи тўрлар бешта қишлоқнинг 400 дан ортиқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаган. Техас штатининг Эл Пасо шаҳридаги тузсизлантириш заводи эса кунига 105 миллион литргача чучук сув ишлаб чиқариш қувватига эга.
Мутахассислар фикрича, бундай технологиялар қурғоқчил ҳудудларда қўшимча сув таъминоти манбаига айланиши мумкин.