Бухоро ҳокими Эрон компаниялари билан чорвачилик ва сутчиликда ҳамкорликни муҳокама қилди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Эрон Ислом Республикасининг бир қатор йирик компаниялари раҳбарларидан иборат делегацияни қабул қилди. Учрашувда Наср Индустриал Гроуп, Вира Vaccine Шая, Мудирон ва Ҳуссеин Традинг компанияларининг бош директорлари иштирок этди.
Мулоқотда чорвачилик ва сутчиликни ривожлантириш, ветеринария хизматлари сифатини ошириш ҳамда ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, фермер хўжаликлари ва сутни қайта ишлаш корхоналарини сут совитиш ускуналари билан жиҳозлаш, ветеринария ваксиналарини етказиб бериш ва фермаларда рақамли бошқарув тизимларини жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Ҳоким хорижий ҳамкорларга ҳудуддаги инвестиция имкониятлари, инфратузилма ва меҳнат ресурслари ҳақида маълумот берди — дейилади хабарда.