Қурғоқчилик ва АҚШ депортациялари гватемалалик деҳқонларни қийин аҳволга солди
Гватемаланинг шарқидаги қишлоқларда қурғоқчилик кучайиб бораётган бир пайтда АҚШнинг мигрантларни депортация қилишни кенгайтиргани қишлоқ аҳолисини иқтисодий таянчдан маҳрум қилмоқда. БМТнинг Атроф-муҳит дастури маълумотларига кўра, Гватемала иқлим ўзгаришига энг заиф 20 мамлакат қаторига киради ва 2050-йилга бориб аҳолининг учдан икки қисми сув танқислигига дуч келиши кутилмоқда.
2019-йилга келиб беш йил давомида ҳосил бўлмагани сабабли минтақада 1,2 миллион киши шошилинч озиқ-овқат ёрдамига муҳтож бўлиб қолган. Ўша йили АҚШнинг жанубий чегарасида оилавий гуруҳларда ҳаракатланган 188 минг гондураслик ва 185 минг гватемалалик ушланган.
Доналд Трамп иккинчи муддатида депортацияларни кучайтиргани АҚШдан оилаларига пул юбориб келган мигрантларнинг юртдошлари учун муқобил имкониятларни қисқартирмоқда.