Вобкент туманида ажрим ёқасига келиб қолган 15 та оила яраштирилди
Бухоро вилоятининг Вобкент туманида яраштириш комиссияси ишчи гуруҳининг саъй-ҳаракатлари натижасида ажрим ёқасига келиб қолган 15 та оила яраштирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлигида оилавий ажримларнинг олдини олишга бағишлаб ўтказилган семинарда маълум қилинди.
Тадбирда вилоят суди раиси Учқун Рўзиев, вилоят ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ҳафиза Ортиқова, туман ҳокими Акмал Остонов ҳамда маҳалла раислари ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Семинарда тумандаги ажримлар билан боғлиқ вазият, низоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олишдаги муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, «Андижон тажрибаси» асосида тузилган яраштириш комиссияси ишчи гуруҳи фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.